Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг тезкор бўлинмаси бошлиғи ўзининг мансабдор танишлари орқали, Гулистон шаҳрида яшовчи, 1995 й.т. фуқарони шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимига ишга киритиб қўйиш эвазига 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми "в" банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.