Чорвоқ сув омборига канализация оқова сувлари оқиб тушаётгани ростми?

    Яшил сайёра 3 октябр 2022 1360

    Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ўрганиш ўтказилди.

    Ижтимоий тармоқлар орқали Чорвоқ сув омборига канализация оқова сувлари оқиб тушаётгани ҳақида эълон қилинган хабар юзасидан Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ўрганиш ўтказилди, дея қўмита ахборот хизмати хабар берди.

    Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилаётган ўрганишлар давомида Бўстонлиқ тумани Новобод маҳалласидаги “Чорбоғ оромгоҳи”нинг юқори ҳудудида "Чимгонсой" сойидан оқиб ўтувчи сувлар автомобиль йўлининг таг қисмидаги қувур орқали сув омборига қуйилаётганганлиги, хабарда келтирилгани каби сув омборига маиший ва ишлаб чиқариш оқова сувлари оқизилмаётгани маълум бўлди.

    Шундан сўнг мутахассислар томонидан лаборатория таҳлили учун сувдан намуналар олинди.

    Ишчи гуруҳи томонидан Чорвоқ сув омбори атрофида жойлашган хизмат кўрсатиш объектлари, тадбиркорлик субъектлари, жумладан, меҳмонхоналар, пансионатлар ва бошқа аҳоли дам олиш масканларининг оқова сувларни тозалаш ҳолати, шунингдек, Бўстонлиқ туманида аҳоли ва туристлар учун қулай шароитлар яратиш, мавжуд инфраструктурани янада яхшилаш, чиқинди тўплаш шахобчалари ва чиқинди қутилари тармоғини кенгайтириш масалалари ўрганилмокда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates