Clubhouse стартап-иловаси қисқа муддатда ном чиқарди ва $100 миллионга баҳоланди

    Рақамлаштириш 15 феврал 2021 664

    Дастурдан ўтганлар ўз стартап лойиҳаларини тайёрлашлари ва инвесторларни жалб қилиш имкониятига эга бўлишлари мумкин.

    IT Park янги инкубация ва акселерация дастури ҳақида эълон қилди. Ушбу дастурдан ўтганлар ўз стартап лойиҳаларини тайёрлашлари ва инвесторларни жалб қилиш имкониятига эга бўлишлари мумкин. Мисол тариқасида, 2020 йилда машҳурлик қозонган Кремний Водийси тадбиркорлари томонидан барпо этилган Clubhouse стартап-иловаси келтирилган. У қисқа муддат ичида ном чиқарди ва $100 миллионга баҳоланди.

    Инкубация дастури ғояни якуний, “истеъмолга тайёр” маҳсулотгача етказиш учун барча шароитларни яратади.

    Дастур 3 ойга мўлжалланган ва стартап лойиҳангизни қуйидаги бонуслар, яъни қулай офис, профессионал менторлар билан ишлаш, маслаҳат, бухгалтерия ёрдами, муваффақиятли тадбиркорлар билан фаол алоқа, бизнес тадбирларига чекланмаган кириш имконияти билан таъминлайди.

    Акселерация дастури лойиҳани қўллаб-қувватлаб, асосий мақсадларга – маблағ топиш ва лойиҳани ҳақиқий бизнесга айлантиришга йўналтиради. Менторларнинг ўзларидан бизнес тажрибаларини олиш орқали стартап лойиҳасининг фаол ривожланишига ҳисса қўшади. Шу билан бирга, маҳсулотни интеллектуал мулк сифатида расмийлаштириш, инвестиция майдонига кириш, маркетинг кўмагини олиш, кенг ҳамкорлик тармоғини ривожлантириш учун шароит яратади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates