Тошкент тиббиёт академияси офталмология кафедраси COVID-19 билан боғлиқ лойиҳаси учун грант ютди

    Тошкент тиббиёт академияси офталмология кафедраси “COVID-19 билан боғлиқ бўлган каверноз синус тромбозини ташхислаш, даволаш, прогнозлаш ва олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш” мавзусидаги мақсадли амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси учун грант олди.

    Лойиҳа раҳбари тиббиёт фанлари доктори, профессор Билалов Эркин Нозимович.

    Лойиҳанинг мақсади — коронавирус инфекциясининг оғир асорати — COVID-19 билан боғлиқ бўлган каверноз синус тромбози диагностикаси, даволаш ва олдини олишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш, клиник кечишини чуқур ўрганиш ва жорий этишдан иборат.

    Лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Инновациялар вазирлиги томонидан 965 миллион сўм маблағ ажратилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates