Cумка ичига яширилган патронлар фош бўлди

    Воқеа-ҳодисалар 14 сентябр 2021 189

    Маълумки жанговор ўқ-дориларни республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланиб, бунинг учун жазо муқаррарлиги белгиланган.

    Бироқ божхона чегаралари орқали контрабанда предметлари ҳисобланувчи жанговор ўқ-дориларни фуқаролар томонидан олиб ўтишга бўлган уринишлар афсуски учрамоқда.

    Жумладан, Сурхондарё вилояти вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган хориж фуқароси М.А. нинг қўл сумкаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

    Натижада, сканер тасвирлари қўл сумкаси ичида шубҳали жисм борлигини кўрсатди. Ушбу шахснинг қўл сумкаси божхона кўригидан ўтказилганида, сумка ичида контрабанда предмети ҳисобланувчи 1 дона СВД милтиғининг ва 3 дона АКС, АК-47, АКМ русумли автоматларнинг жангавор патронлари борлиги аниқланди.

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates