Бу ҳақда Dhaka Tribune газетаси хабар берди.
Тартибсизликлар музей жойлашган ва Шайх Ҳасинанинг отаси, республика асосчиси деб ҳисобланган Шайх Мужибур Раҳмоннинг собиқ қароргоҳи бўлган Даккада бошланди, деб хабар берди report.az.
“Юзлаб одамлар, асосан талабалар, музей биносини бузиш ниятини эълон қилишди. Улар иккита булдозер олиб келишди. Полиция намойишчиларнинг музей ҳудудига баррикадалар орқали киришига тўсқинлик қилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари оломонни тарқатиш учун кўз ёшартувчи газ ва шовқинли гранаталардан фойдаланди”, дейилади мақолада.









