Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Айтилишича, фақат 25-26 октябрда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 24 октябрда +25...+30 даражани, шимолда +21..+26 даражани ташкил этади.
Дам олиш кунлари эса ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 25 октябрда +23..+28 даражани, 26 октябрда +21..+26 даражани, шимолда 25-26 октябрда +19..+24 даражани ташкил этади.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи +28..+30 даража, шанба куни +25..+27 даража, якшанба куни +24..+26 даража бўлади. Кечалари ҳарорат +13..+15 даража атрофида бўлади.









