Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 38-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-45 даражагача исийди.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтимизда: ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-12 м/с гача кучаяди.
Ҳарорат кечалари 25-27 даража, кундуз кунлари 39-42 даража бўлади, деб хабар беради Ўзбекистогн гидрометеорология хизмати агентлиги.