Тошкент вилоятида "ВМW" ва "Tracker" иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида ҳаракатланиб келаётган "ВМW" бошқарувни йўқотиб йўл четида тўхтаб турган "Tracker"га бориб урилди.

    Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

    Шу йилнинг 20 июль куни соат тахминан 14:00 ларда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р12 "Бектемир-Чорбоғ" автомобиль йўлининг 8-километрида ҳайдовчи 1991 йилда туғилган У. Б. бошқарувидаги "ВМW" русумли транспорт воситасида Бектемир-Ғазалкент йўналишида бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, шу йўналишда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган "Tracker" русумли транспорт воситасини уриши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

    Маълумотларга кўра, йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. (Тўхтаб турган автоуловда ҳайдовчи ва йўловчилар бўлмаган) Транспорт воситалари техник шикастланган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates