Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ҳолат ўрганилди. Ўрганиш натижасида паркдаги "Амфитеатр"да "лента-шоу" уюштирилиши, бунда аниматорлар томонидан ленталарни айлантириб, томоша кўрсатилиши, "осмондан ленталар ёғилиши" эса эътиборни жалб қилиш учун айтилганлиги маълум бўлди.
Байрам ташкилотчиларига бу каби шоулар атроф-муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлиши, экология учун зарарли эканлиги тушунтирилди. Натижада шу куни ўтказилиши режалаштирилган "лента-шоу" бекор қилинди. Қолаверса, блогерлар томонидан тарқатилган видеолар ўчирилди.