Кобахидзе: агар мухолифат кузги сайловда ғалаба қозонса, Грузия Россияга қарши иккинчи фронтга айланади

    Агар мухолифат кузги сайловларда ғалаба қозонса, Грузия бир неча кун ичида “иккинчи фронт”га айланади, деди бош вазир Ираклий Кобахидзе “Рустави 2” телеканалига берган интервьюсида.

    “Хавф-хатарларга келсак, назарий жиҳатдан “Янона миллий ҳаракат” жамоасининг ҳокимиятга келишини тасаввур қилсак, масалан, ноябргача, сайловлардан кейин, кафолат бераман икки-уч ой ичида эмас, бир неча кундан кейин Грузия иккинчи фронтга айланади”, дейди сиёсатчи.

    Бош вазир воқеаларнинг бундай ривожланиши мумкинлигига мавжуд маълумотлар ва ўтган тажрибага асосланиб кафолат бера олишини қўшимча қилди.

    Грузиянинг ҳукмрон партияси вакилларининг айтишича, Украина расмийлари ва уларнинг мухолифатдаги “Ягона миллий ҳаракат” партияси тарафдорлари Грузияда Россияга қарши “иккинчи фронт” очмоқчи эканликларини бир неча бор таъкидлаган. Мамлакат раҳбарияти ҳам республиканинг “украинлашуви”нинг олдини олишга ваъда берди.

    26 октябрь куни Грузияда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Сайловлар учун Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилининг “Ягона миллий ҳаракат” мухолифат партияси “Агмашенебели стратегияси” партияси ва бошқа сиёсатчилар билан “Грузияни қутқариш учун бирлик” номли янги сиёсий уюшма тузди, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates