Дам олиш кунлари кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради — Ўзгидромет

    Яшил сайёра 26 май 2023 1257

    Ўзбекистон бўйича 26-28 май кунларига кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

    Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

    Фақат Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида ва Фарғона водийси вилоятларида бугун ва эртага қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

    Республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол бироз 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин,

    Бугун кундуз куни ҳаво ҳарорати +28...+33 даража, шимолда ва чўл ҳудудларда +35 даражагача, жанубда +37даража атрофида бўлади. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати секин кўтарилади ва +32...+35 даражани, шимолда ва чўл ҳудудларда +35...+37 даражани ташкил этади. Бундай ҳарорат фони май ойи охири учун бўлган меъёрий қийматларга яқиндир.

    Пойтахтимизда 26-28 май кунлари ҳаво очиқ бўлади. Шарқий йўналишдаги шамол бироздан ўртачагача эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари +16...+18 даража, кундуз кунлари +30...33 даража бўлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates