«Nature Climate Change» журналида иқлим билан боғлиқ бир тадқиқот ёритилди.
Арктикада жойлашган Шписберген архипелагида эса олимлар метеокузатувлар тарихидаги энг иссиқ +22 даража ҳароратни рўйхатга олишган.
Иқлимшунос олимлар 2035 йилга бориб, Арктика (Шимолий муз океани ҳам шунинг ичида) музликлари бутунлай эриб кетишидан огоҳлантирмоқда.
Сайёрамиз шимолий қисмининг Ерда охирги марта глобал исиш юз берган 125 минг аввалги ҳолати билан солиштирувлар шундан далолат бермоқда.
«Глобал исиш таъсирида Арктика жиддий ўзгаришларни бошдан ўтказаётганидан хабардормиз. Атиги 15 йилдан сўнг, 2035 йилда Арктика музликлари тамомила тугаши эҳтимолининг ўзиёқ инсониятни, фурсатни бой бермай, глобал исишга қарши фаолроқ курашга ундаши шарт», — деди мақола муаллифларидан бири, британиялик палеоклиматолог Луиза Сайм.
Тадқиқот муаллифлари муаммога дунёнинг энг катта сиёсатчилари эътиборини тортиб, уларни иқлим ўзгаришларига қарши фаолроқ курашишга чорлашмоқчи.









