Дастлабки синовдан ўта олмаган ходим билан меҳнат шартномаси қандай тартибда бекор қилинади?

    Дастлабки синов даври ходим учун ҳам, иш берувчи учун ҳам ўзаро муносабатларни давом этишига ишонч ҳосил қилиб олиш учун белгиланадиган расмий-ҳуқуқий жараёндир.

    Ходимларни ишга қабул қилишда 3 ойдан кўп бўлмаган муддатга дастлабки синов муддати белгиланиши мумкин (МК 130-модда). Дастлабки синов даври ходим учун ҳам, иш берувчи учун ҳам ўзаро муносабатларни давом этишига ишонч ҳосил қилиб олиш учун белгиланадиган расмий-ҳуқуқий жараёндир.

    Меҳнат кодексининг 129-моддаси мазмунига кўра, меҳнат шартномаси қуйидаги мақсадда дастлабки синов шарти билан тузилиши мумкин:

    • биринчидан, иш берувчи томонидан ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш учун;
    • иккинчидан, ходим шартлашилган ишни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиши учун.

    Савол туғилиши мумкин, агар ходим дастлабки синов муддати давомида иш берувчининг синовидан ўта олмаса, нима бўлади? Меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкинми, агар мумкин бўлса қандай асосга кўра бекор қилинади?

    Меҳнат кодексининг 132-моддаси 1-қисмига кўра, дастлабки синов муддати тугагунига қадар ҳар бир тараф иккинчи тарафни уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолда иш берувчи меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина бекор қилиши мумкин.

    Демак, ходим белгиланган синов муддати давомида қониқарсиз натижа кўрсатаётган бўлса, иш берувчи токи синов муддати тугагунига қадар, бу ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бунда энг асосий омил, синов натижаси қониқарсиз эканлиги, яъни ходимнинг топширилган ишни бажара олмаслигини асословчи фактлар расмий ҳужжат билан тасдиқланиши керак ҳамда ходим камида 3 кун олдин ёзма равишда огоҳлантирилиши керак.

    Меҳнат шартномасини дастлабки синов натижаси муносабати билан МКнинг 132-моддаси асосида бекор қилиш, шартномани бекор қилишнинг қолган бошқа асослари (МКнинг 144, 157, 158, 160, 161, 165-моддалари)дан алоҳида жарёндир. Булар ҳаммаси, бир-биридан алоҳида-алоҳида асослар эканлигини утунмаслик керак.

    Айнан шунинг учун ҳам, бу жараёнга масалан, МКнинг 161-моддаси, яъни меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилиш жараёнидаги қўшимча мураккаб талаблар (касаба уюшмаси розилигини олиш, ҳомиладор ва боласи 3 ёшга тўлмаган аёларни бўшатиб бўлмаслиги, ходимни аввал бўш бўлган бошқа ишга ўтказиш кабилар) тадбиқ этилмайди.

    Юқорида айтилганидек, синовдан ўта олмаган ходим бўйича:

    • синов натижасининг қониқарсиз бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (далолатнома ёки йиғилиш баённомаси, ёхуд тегишли масъул шахснинг билдиришномаси кабилар);
    • ходимга 3 кун олдин бериладиган огоҳлантириш хати;
    • ҳамда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ расмийлаштирилади.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates