Даъватларга берилманг ва эҳтиёткор бўлинг! — Қозон шаҳридаги Бош консулхона

    Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ўзбекистонликларни яна бир бор хорижий давлатлар ҳудудида жиноий жавобгарлик белгиланган ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантирди.

    Бош консулхонанинг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқаросининг фуқаролиги президент фармонига кўра бекор қилинмагунга қадар унинг хорижий давлат фуқаролигига тегишли эканлиги эътироф этилмайди.

    "Шу муносабат билан, консуллик ваколатхона Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддасига кўра, «ёлланиш» — хорижий давлат ҳудудидаги қуролли тўқнашувларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қонунга хилоф равишда қатнашиш жиноят ҳисобланиши, ушбу ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарлик ўн йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутишини эслатиб ўтади.
    Бош консулхона Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг юқоридаги моддасида назарда тутилган қонунга хилоф ҳаракатларни содир этганлиги тўғрисида холис маълумотлар мавжуд бўлган барча шахслар истисносиз жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини огоҳлантиради", — дейилади дипломатик ваколатхона баёнотида.

    Бош консулхона юртдошларимизни даъватларга берилмаслик ва эҳтиёткор бўлишга чақирди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates