Иккинчи даврада вакилимиз украиналик Кежау Нхабалига қарши татамига кўтарилди. Беллашув давомида украиналик дзюдочи таъқиқланган ҳаракат билан ҳужумга ўтгани учун унга техник мағлубият ёзилди ва Бобонов муддатидан аввал ғалаба қозонди. Энди у ярим финал йўлланмаси учун грузиялик Лаша Бекаури билан ҳисоб-китоб қилади.

Ўзбекистонлик дзюдочи “Катта дубулға” турнирида чемпион бўлди
Ўзбекистон терма жамоаси Грузиянинг Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» бўлиб ўтган мусобақани 1 та олтин ва 2 та бронза медаллари билан якунлади.