Давлат органларининг бўш турган кўчмас мулк объектлари мажбуран савдога чиқарилади

    Мамлакатимизда 21 декабр 2022 900

    Низом билан уч ойдан ортиқ муддат давомида фойдаланилмасдан бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартибини белгиланмоқда.

    Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг “Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ имзоланди (19.12.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3403).

    Низом билан вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига (давлат органлари) тегишли бўлган, уч ойдан ортиқ муддат давомида фойдаланилмасдан бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини (бундан ижтимоий соҳа объектлари мустасно) уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартибини белгиланмоқда.

    Агентлик ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг ҳудудий бошқармалари (Марказ) бўш турган объектни аниқлаганда “Давлат мулки” ахборот тизимига маълумотларни киритиди ва уч кун ичида давлат органига бўш турган объектдан самарали фойдаланиш учун уч ой муддат берилганлиги ва бу ҳақда Марказни хабардор қилиш лозимлиги тўғрисида огоҳлантириш юборади.

    Огоҳлантиришда кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг Марказ икки кун ичида объектни кўздан кечириб ўрганади ва уни ижара бериш ёки сотиш лозимлиги тўғрисида хулоса бериб, ахборот тизимига киритади.

    Маълумотлар ахборот тизимига киритилгандан сўнг икки кун ичида Марказ объектнинг фойдаланиш соҳаси, бошланғич нархи ва ижарага берилганда ижара муддатини кўрсатган ҳолда объектни «E-auksion» платформасида онлайн-аукционга чиқаради

    Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.12.2022 йилдан кучга кирди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates