Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, қабул комиссияси мажлисининг тегишли баёнига асосан 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб республика давлат олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича битта талабани базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг миқдорлари тасдиқланди.
Маълумот учун, молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари белгиланган тартибга мувофиқ 2024/2025-ўқув йилида қабул қилинган талабалар учун тўлов-контракт миқдорларини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга.