Давлат хизматчисининг бир ҳикояси...

    Бўш вақтда 26 ноябр 2021 1718

    Мажбуриятингизга кирмаса ҳам гоҳида расмий иш жараёнларида виждон ва иймон амри билан иш юритишга ўзингизда иштиёқ сезасиз.

    Оилада олган тарбиянгиз, фаолиятдаги тажрибангиз ана шу воқеликка бефарқ қарашга имкон бермайди. Тунов куни ҳам шундай бўлди...

    Мен ишлайдиган Марғилон шаҳар давлат хизматлари марказига пенсия ҳақидаги маълумотнома олиш учун бир аёлнинг номидан қизи келди. Биласиз, бу каби шахсий маълумотлар бевосита фуқаронинг ўзига берилади. Тўғриси, бир яхши, бир ёмон гумон қилдим. Қизи бўлса ҳам маълумотномани ўзининг шахсий кредит эҳтиёжларига ишлатсачи... йўқ, йўқ... балки, келишга имкони, мадори йўқдир...

    Хуллас, ушбу ўйлар тушликка чиққунимизча менга тинчлик бермади. Ёмон гумон иймондан айиради, дейдилар. Бу ҳақ гап экан! Апил-тапил овқатландиму таваккалига паспорт маълумотларига асосланиб тўланадиган нафақалар миқдори тўғрисида маълумотномани олдиму, манзил томон шошилдим.

    Марғилон шаҳар, Жалолиддин Румий кўчаси. Ҳорғин уй қаршисидаман. Бўёқлари устидан занг ғолиб келаётган дарвозани тақиллатдим. Бироз муддатдан сўнг ичкаридан овозсиз эллик ёшлардаги бир аёл девор пайпаслаб чиқиб келди. Қўл ҳаракатлари ва имо-ишора билан саломлашдик, бир амаллаб вазиятни тушунтирдим. Билишимча, менга пешвоз чиққан Моҳира опа умрбод ногиронлик нафақасида. Эшитиш, гапириш ва кўришдан мосуво инсон.

    – Нафақамнинг қанчалигини ҳам билмайман. Олиб келишади, беришади, –дейди Мохира опа қўл ҳаракатлари билан. — Кўз тушмагур пулларни рангини ҳам ажрата олмайди. Хуллас, оладиган пенсиямнинг қанча эканлигига қизиққандим. Чунки оилада жим ўтирсангиз ҳам бўлмайди. Фарзандларимга юким тушмасин, дейманда. Эрингни топганини ўйнаб ейсан, ўғлингни топганини ўйлаб ейсан, экан. Гоҳида мажбурлаб уларга эҳтиёжлар учун пул бераман. Шу билан ўзимни хотиржам сезаман.

    Балки, Мохира она қўл ҳаракатлари билан бунданда маъноли суҳбат қургандир. Лекин менинг тушунганларим шу бўлди.

    Нафақа маълумотномани топширдиму марказ телефон рақамини онага ёзиб бердим. Ҳорғин уй остонасидан енгил бўлиб ишхонамга қайтарканман, ўзимни англаб етгандек бўлдим:

    –Мен халқ хизматчисиман...

    Феруза Юлдашева,

    Марғилон шаҳар ДХМ

    бўлим бошлиғи.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates