Давлат зарар кўришда давом этаверса, сув таъминоти тизимини янгилаш қийинлашаверади

    Долзарб 13 сентябр 2023 62299

    Сўнгги йилларда юртимизда марказлашган ичимлик суви таннархи ва ундан фойдаланиш учун белгиланган сув тарифлари орасидаги тафовут катталашди.

    Бу йўналишдаги мавжуд ҳолат ичимлик суви етказиб бериш тизимини модернизация қилишга тўсқинлик қилмоқда.

    Келинг, фикрларимизни бир бошдан мантиқий саволлар асосида тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

    Ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тарифлар ким томонидан тасдиқланади?

    Президентнинг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармонига асосан ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тарифлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари билан тасдиқланади.

    Барча ҳудудларда тариф нархлари бир хил бўладими?

    Тарифлар ҳудудларнинг географик жойлашуви, сув манбаларидан аҳоли пунктларигача бўлган масофа, электр энергияси сарфи, сув манбаларининг лойқа-тиниқлиги, чучук ва шўрлиги, қаттиқлик даражасига қараб қайта ишлаш ва бошқа харажатлардан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар кесимида турлича белгиланади.

    Ичимлик сувининг республика бўйича ўртача нархи қанча?

    Бугунги кунда аҳолига марказлашган ичимлик сув тармоғи орқали етказиб берилаётган 1 м3 (1 000 литр) ичимлик сувининг республика бўйича ўртача нархи 1 384 сўмга тенг.

    Маълумот сифатида, республикада 1 м3 (1 000 литр) ичимлик сувининг энг арзон нархи Тошкент шаҳрида 400 сўмни, энг баланд нархи Навоий вилоятида 3 000 сўмни ташкил этади.

    Ичимлик ва оқова сув хизматлари тариф даражалари сўнгги 3 йилда ўзгармаган. Бунинг натижасида ўрта ҳисобда 40 фоизга ошган таннарх харажатлари ҳисобидан 960 млрд сўм қопланмасдан қолган.

    Бугунги кунда, 1 м3 (1 000 литр) ичимлик сувини ишлаб чиқариш ўртача таннархи 1 681 сўмни ташкил этади. Мисол учун, ичимлик сув нархи таннархига нисбатан:

    – Қорақолпоғистонда 1,7 баробарга (сув нархи – 1 850 сўм, ишлаб чиқариш таннархи – 3 221 сўм);

    – Сирдарё вилоятида 1,9 баробарга (сув нархи – 1 250 сўм, ишлаб чиқариш таннархи – 2 374 сўм);

    – Тошкент вилоятида 1,8 баробарга кам (сув нархи – 950 сўм, ишлаб чиқариш таннархи 1 722 сўм).

    Натижада сув таъминоти корхоналари 2021 йилда 127,4 млрд сўм, 2022 йилда 286,8 млрд сўм (аудит хулосаси олинмаган) ва 2023 йил I чорагида 120,4 млрд сўм зарар кўрган.

    Шу билан бирга, Президентнинг 2022 йил 24 майдаги ПҚ-257-сон қарори 2- ва 4-бандларига биноан, кўча колонкаси фойдаланувчиларига ичимлик сув тармоқларини уй хўжалигигача киритиш ва 2023 йил 1 январдан бошлаб аҳолига қиёслаш муддати тугаган сув ҳисоблагичларни янгисига алмаштириш “Ўзсувтаъминот” АЖ ва ҳудудий сув таъминоти корхоналарининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, республика бўйиича юқоридаги ишларни амалга ошириш учун жами 902 млрд сўм маблағлар талаб этилади. Ушбу маблағлар бугунги кунги тариф харажатларида кўзда тутилмаган.

    Бундан ташқари, ичимлик ва оқова сув иншоотларини қўриқлаш хизмат тўловлари сўнгги уч йилда 6 марта ошгани натижасида 18,5 млрд сўм қўшимча тўловлар келиб чиққан.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates