Давра суҳбати: ахборот истеъмолидаги муаммо ва ечимлар

    Долзарб 30 ноябр 2023 810

    XXI асрни ахборот технологиялари ва жаҳон ахборот тармоғисиз тасаввур қилиш мушкул. Глобаллашув даврида ахборотлар оқими сабаб ёшлар кенг билимга эга бўлиш баробарида тобора кучайиб бораётган маънавий таҳдид ва хатарларга дуч келяпти. Уларни ахборот хуружларидан асраш эса энг асосий вазифага айланди.

    Шу мақсадда Ўзбекистон халқаро исломакадемиясида Ислом иқтисодиёти ва халқаромуносабатлар факультети ҳамда «Зиё» медиа марказиҳамкорлигида «Радикаллашув ва ёт ғояларга қаршикурашиш ҳамда ахборот истеъмоли маданиятинишакллантириш» мавзусида маънавий-маърифийтадбирлар ўн кунлиги ташкил этилди.

    Президентимизнинг «Ўзбекистон – 2030» стратегияси тўғрисида”ги фармони ижроси доирасидаўтказилган учрашувларда ижтимоий-сиёсий, диний, маданий-маърифий соҳадаги давлат ва жамоатарбоблари, экспертлар ҳамда диншунос олимлариштирок этди.

    Ўн кунлик тадбирлари доирасида «Ахборотистеъмоли маданиятини шакллантиришдаги долзарбмуаммолар ва ечимлар» мавзусида маънавий-маърифийтадбир бўлиб ўтди.

    Тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академиясиректор маслаҳатчиси Ўткир Ҳасанбоев, академия проректорлари Илёс Мирзиётов, Зоҳиджон Исломов, Зокиржон Рўзиев, Ислом иқтисодиёти ва халқаромуносабатлар факультети декани ҲабибуллоСадибақосев, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалариштирок этди.

    Ўзбекистон журналистика ва оммавийкоммуникациялар университети профессори ҲалимСаидов ҳамда «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари бош муҳаррири Салим Дониёров эксперт сифатида қатнашди.

    Давра суҳбатини Ўзбекистон Журналистларуюшмаси аъзоси, «Зиё» медиа маркази директориАбдуҳамид Мухторов олиб борди.

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Бизжамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимизонгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндансиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнинижаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз», деган сўзлари ўнкунликнинг шиорига айланган.

    Учрашув давомида мавзуга оид муаммоларнинг туб моҳиятини очиб беришга қаратилган теран таҳлиллар, радикализмнинг адоқсиз йўлига кириб, айни вақтдажабрини тортаётганларнинг иқрорлари акс этганроликлар, мавзуга оид фото суратлар ва адабиётларнамойиш этилди.

    Ўзбекистон журналистика ва оммавийкоммуникациялар университети профессори ҲалимСаидов ҳамда «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари бош муҳаррири Салим Дониёровга«Маърифатчилар клуби»нинг кўкрак нишонитопширилди.

    Мазкур клуб илм-фан ривожига беқиёс ҳиссақўшган буюк алломаларимиз меросини, жадидлар ҳаётйўлини, илмий-маънавий хазинасини ўрганиш, зиёраттуризмини ривожлантириш, Ватанга садоқат, миллий-диний қадриятларга ҳурмат ҳамда турли миллат ваэътиқод вакилларига нисбатан бағрикенглик ғоялариникенг тарғиб этиш, инсоният ҳаётига хавф солаётган муаммолар, ёшларни ғаразли кучлар ва оқимлартаъсиридан огоҳ этиш, терроризм ва экстремизм ғояларининг асл мақсадларини фош этиш, «оммавиймаданият»нинг зарарли иллатларидан ҳимоя қилишнимақсад қилган.

    Бугун дунёни чинакамига ахборот сиёсати бошқармоқда. Технологиялар шу даражада ривожландики, улар ёрдамида ҳар қандай маълумотни тўплаш, қайта ишлаш ва узатиш чегара билмас даражага етди, деди Салим Дониёров. Шундай экан ушбу глобал хавфга тайёр туришимиз, унга қарши етарли кўникма ва технологияларга эга бўлишимиз талаб этилади. Тажрибадан маълумки, хавфни бартараф этишнинг энг осон йўли, уни олдиндан аниқлаб, унга қарши эҳтиёт чораларини қўллаш ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳам соҳага нисбатан потенциал таҳдид манбаларини аниқлаш ва ҳимоя чораларини қўллаш бирламчи вазифалардандир. Ахборот маълумотларининг ортиши шароитида жаҳон ахборот тизимига интеграциялашиш, ахборотни эркин олишнинг кафолатини яратиш ва ахборот таҳдидларига қарши курашишнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш билангина натижага эришиш мумкин.

    Давра суҳбатида ёшларни бузғунчи ва радикал ғоялар таъсирига тортиш билан машғул бўлаётган кимсаларнинг асл мақсади, шахси, билим даражаси, кимга ёки нимага хизмат қилаётгани бораси фикр-мулоҳазалар билдирилди.

    Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтиргансаволларга экспертлардан жавоб олди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates