D.Ditto ҳақида сиз билмаган фактлар

    D.Dittoнинг асл исми-шарифи Дилшодбек Умиров.

    ➖ Дилшодбек Умиров 1984 йил 6 август куни Тошкент вилоятининг Бўка туманида зиёли оилада дунёга келган

    ➖ D.Ditto яъни, Дилшодбек Умиров Тошкент шаҳридаги Иқтисодиёт лицейини ҳамда, Тошкент Давлат Иқтисодиёт университетини тамомлаган.

    ➖ D.Ditto яъни, Дилшодбек Умиров таниқли хонанда Шохруҳ рэпернинг жияни, аммасининг ўғли бўлиб, унинг “Баландда”, “Хаёлимдасан” клипларида суратга тушган.

    ➖ D.Ditto яъни, Дилшодбек Умиров Тошкентга Иқтисодиёт лицейига ўқишга келган вақтда, Тошкент шаҳрида шахсий уйи бўлмагани учун, жияни Шохруҳ рэпернинг уйида яшаган.

    ➖ D.Ditto яъни, Дилшодбек Умиров Дубайга кетишидан аввал бизнесга ҳам қизиқиб қолиб, маълум бир вақт Тошкентдаги “Паркент” бозорида тижорат билан шуғулланишни йўлга қўйган.

    ➖ D.Ditto яъни, Дилшодбек Умиров спортга қизиқиб қолишининг асосий сабабчиси дўсти, яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича Жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев бўлиб, у Дилшодбекка спортда маълум бир натижага эришиш учун мунтазам равишда шуғулланиш кераклигини айтиб, уни доим машғулотларга чақирган. Шундан буён Дилшодбекда мунтазам равишда кунига 2 маҳал спорт билан шуғулланиш одатга айланган.

    ➖ D.Ditto яъни, Дилшодбек Умиров ҳар тонг саҳар соат 6.00 да уйғониб, машқ қилишни ўзининг турмуш тарзига айлантирган.

    ➖ D.Ditto яъни, Дилшодбек Умиров Дастлаб Дубайга чўнтагида 100 доллар пул билан келган. Ҳаётида шундай кунлар ҳам бўлган-ки, Дубайда автомобиль ичида ва масжидда ҳам тунаб қолишига тўғри келган. Аммо, у тушкунликка тушмай, ўз мақсадлари сари олға интилиб ҳаракат қилган.

    ➖ D.Ditto ўзи спортчи бўлганлиги учун ҳам, доимий равишда ёш спортчиларни катта ареналарга чиқишларига ёрдам берган ва ҳозирда ҳам қўллаб-қувватлаб келмоқда.

    ➖ D.Ditto шунингдек, мусиқа оламига ҳам муносиб қадам қўйиб улгурган. “5 Element”, “Сенсиз”, “Ҳар сония”, “Ишқ”синглларини тингловчилар эътиборига ҳавола этган.

    ➖ D.Ditto яъни, Дилшодбек Умиров 2014 йилдан Дубайда истиқомат қила бошлаган.

    ➖ Дилшодбек Умировнинг D.Ditto тахаллусини танлаши, болалиги билан боғлиқ бўлиб, тенгдошлари унинг Дилшод исмини қисқартириб, D.Ditto деб чақиришган. Шу тарзда унинг исми ҳамма учун D.Ditto бўлиб кетган.

    ➖ D.Ditto нинг спортдаги фаолияти давомидаги энг қийин жанги Қозоғистондаги жанг бўлиб, унда Павлодарлик рақиб устидан жуда қийинчилик билан ғалаба қозонган. Жанг шу даражада ўтган-ки, D.Ditto ғолиб сифатида эълон қилиниб, бир қўли кўтарилган вақтда, ҳушидан кетиб қолган.

    ➖ D.Ditto охирги марта 15 йил аввал, 2004 йилда октагонда уришган бўлиб, кейин Дубайдаги бизнес ишлари туфайли маълум бир вақт спортда танаффус қилишига тўғри келган. Айни вақтда D.Ditto яна спортга қайтиш ишларини бошлаб юборган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates