Мазкур фестивалнинг асосий шарти постановкачи режиссёр дебютант бўлиб, «Янги Ўзбекистон» ғояси асосида фильм суратга олади.
Унда 100 га яқин топширилган сценарийлардан 40 таси саралаб олинган ва қайта ишлашга топширилган эди. Мазкур сценарийларнинг охирги вариантлари қабул қилиниб, 15 та энг сара ғолибларга махсус сертификатлар тақдим этилди.
Улар «Ҳали уруш тугамади» (Д.Қосимова), «Соддадил» (А.Нурматов), «Девор» (С.Маҳмудов), «Пари» (Т.Муродов), «Журъат» (М.Турдиев), «Эртага мактаб» (А.Ҳайдаров), «Ҳамроҳ» (М.Нурмуҳаммедова), «Шарпа» (А.Жўраев), «Ёрдам» (С.Жумаев), «Сўнгги дарс» (Ж.Каримов), «Қовоқ менинг жону дилим» (А.Назаров), «Пальто» (Ш.Туюнова), «Монтаж» (Д.Усмонов), «Санъат» (Ф.Турсунхўжаева), «Скрипка» (А.Ҳамроқулов).
Айни кунларда «Шарпа», «Ҳамроҳ» лойиҳаларининг суратга олиш ишлари учун тайёргарлик ишлари бошланди. Асосан ёш киноижодкорлардан таркиб топган гуруҳлар «Ёшлик» киностудияси лабораториясида муҳокама жараёнлари бўлиб ўтмоқда.
Мазкур киноалманахга ўн олтинчи бўлиб «Олимпиада» (У.Рўзимов) ко-продукция лойиҳаси ҳам қўшилган.
Ёш киноижодкорларнинг барча лойиҳаларига маҳоратли ва тажрибали киноижодкорлар бирлаштирилиб, ижодий жамоа билан бирга ишлашади ва давлат гранти асосида қисқа метражли фильмлар суратга олинади, деб хабар беради Кинематография агентлиги матбуот хизмати.