Деҳлида Ўзбекистонда бизнес юритиш имкониятлари тақдим этилди

    Бизнес 27 феврал 2023 992

    Деҳлида «Global India Business Forum» (GIBF) компанияси томонидан Марказий Осиё, Кариб ҳавзаси ва Африка мамлакатларида бизнес юритиш истиқболларига бағишланган халқаро бизнес-форум ташкил этилди.

    Тадбирда элчи Дилшод Ахатов Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, республика иқтисодиёти ва экспорт салоҳияти, туризм соҳасидаги кенг имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Шунингдек, хорижлик инвесторлар учун яратилган қулай шароитлар, хусусан, эркин иқтисодий зоналар фаолияти, малакали ишчи кучи ва бой хом-ашё ресурслари, саноат асбоб-ускуналарини мамлакатга олиб киришда бож тўловлари учун берилаётган преференциялар, истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга сармоя киритишдаги бошқа имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди.

    Ўзбекистонда турли йўналишларда, жумладан, фармацевтика, соғлиқни сақлаш, АКТ, таълим, туризм ва бошқа устувор соҳаларда ўзаро манфаатли қўшма лойиҳалар учун яратилган имкониятлар тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

    Мамлакатимиз иқтисодиётининг турли тармоқларида ҳинд компаниялари иштироки ўсиб бораётгани, қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш истагида бўлган янги сармоядорларнинг сафи кенгаяётгани алоҳида қайд этилди. Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳиндистонлик тадбиркорлар билан билан ҳамкорликда 400 дан ортиқ корхона фаолият юритяпти, уларнинг 260 таси юз фоиз хориж капитали асосида ташкил этилган.

    2016 йилда ташкил этилган «Global India Business Forum» турли мамлакатлар ишбилармонларини бир майдончада бирлаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Жадал ривожланаётган компаниялардан бири ҳисобланадиган «Global India Business Forum» бугунги кунда Ҳиндистоннинг 8 та йирик штатида, шунингдек, АҚШ, БАА, Буюк Британия, Сингапур ва Хитойда ўз ваколатхоналарига эга, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Эслатиб ўтамиз: GIBF билан ҳамкорликда ташкил этилган «Ҳиндистон-Ўзбекистон бизнес ва маданият кенгаши» онлайн-платформасида ҳинд ишбилармонлари ва бошқа соҳа вакилларига мамлакатимиз билан ҳамкорлик қилиш имкониятлари ҳақида мунтазам равишда маълумотлар тақдим этиляпти.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates