​Деҳқон бозорларда алоҳида маҳсулотларнинг энг сўнгги минимал-максимал нархлари маълум бўлди

    Мамлакатимизда 22 июл 2020 1228

    Давлат статистика қўмитаси томонидан 2020 йил 21 июль куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларидаги алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилди.

    Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 40 000 сўмдан 65 000 сўмгача (кг)

    Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»нинг арзонлаштирилган гўшт растасида қайд этилган (40 000 сўм).

    Мол гўштининг максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (65 000 сўм).

    Қўй гўшти 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача (кг)

    Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (39 000 сўм) рўйхатга олинган.

    Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да(75 000 сўм) кузатилди.

    Картошка 1 500 сўмдан 6000 сўмгача (кг)

    Кузатув натижаларига кўра, Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори»дасотувда бўлган йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (1 500 сўм) қайд этилган.

    Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да сотилтган сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида (6000 сўм) қайд этилди.

    Пиёз750 сўмдан 3 000 сўмгача (кг)

    Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да сотувда бўлган майда пиёзнинг нархи минимал нарх сифатида (750 сўм) рўйхатга олинди.

    Максимал нарх сифатида эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи кузатилди (3 000 сўм).

    Сабзи 1 000 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)

    Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори» да(1 000 сўм) қайд этилган.

    Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да сотувда бўлган тозаланган ва сараланган сабзининг нархи максимал нарх сифатида (5 000 сўм) қайд этилди.

    Тухум 6 000 сўмдан 12 000 сўмгача (10 дона)

    Кузатув натижасига кўра, Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори» да сотувда бўлган майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида қайд этилди (6 000 сўм).

    Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори». «Миробод деҳқон бозори» дава «Фарҳод деҳқон бозори» қайд этилган(12 000 сўм).

    Гуруч 4 800 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)

    Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да рўйхатга олинган («Нукус 2» навли гуруч 4 800 сўм).

    Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди («Лазер» навли гуруч 18 000 сўм).

    Ўсимлик ёғи 8 400 сўмдан 14 500 сўмгача (литр)

    Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи8 400 сўм) кузатилди.

    Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 14 500 сўм) кузатилди.

    Шакар 5 800 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)

    Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»да, Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (5 800 сўм) қайд этилди.

    Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»ва «Миробод деҳқон бозори»да(7 000 сўм) кузатилди.