Ер кодекси ҳамда “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва кўшимчага кўра, деҳқон хўжалигини юритиш учун чорва озуқаси экинларини етиштириш мақсадида Президент қарори билан белгиланган айрим ҳудудларда 0,06 гектардан 5 гектаргача бўлган ўлчамда ер участкалари берилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.