Республикамизда 2025 йил ҳосили учун 1 134 290 гектар майдонга кузги буғдой экилди

    Бу ҳақда АОКАда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбарияти иштирокидаги матбуот анжуманида ғаллачиликда долзарб агротехник тадбирлар ва уларнинг самарадорлиги юзасидан маълумот берилди.

    Қайд этилишича, бу йилги ноябр ва декабр ойиларнинг ҳар йилгидан ўзгарувчан бўлганлиги экилган бошоқли дон экинларини тиним даврига тўлиқ ўтмасдан ўсиш ва ривожланиши давом эттирди.

    Ёғингарчиликнинг кам бўлиши, об-ҳавонинг қуруқ ва илиқ бўлиши ғалла майдонларидаги тупроқни 20-25 см. қатламида намлик етишмаслиги ҳолатларини юзага келтирмоқда.

    Республикамизнинг аксарият вилоятларида 10-15 фоиз майдонларидаги ғалла кеч экилиши ва айрим сабабларга кўра ривожи орқада қолаётган, сабзавот экинлари ўрнига экилган ниҳоллар тўла униб чиқмаган майдонларда об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб қуйидаги агротехник чора-тадбирларни амалга ошириш зарур:

    Шу кунларда берилган сув ғалланинг ниҳоллари жойлашган тупроқ қатламидаги ишқорли муҳитни ўзгартиради.

    Чучук (оқава) сув илдиз жойлашган тупроқдаги шўрни ювиши ҳисобига ғалланинг илдиз системаси жойлашган қатламда шўрни ювилиши ҳисобига ниҳолларни ўсиш, ривожланиши таъминланади ва туплаш жараёнини тезлаштириб март ойининг ўрталарига 3-4 тадан туп ҳосил қилишини таъминлайди.

    Май ойларида об-ҳавонинг бирдан кўтарилиши +30-350С ли иссиқ бўлганда ҳам ғалла майдонларидаги тупроқнинг 30-35 см чуқурлигида намликни сақланиши, ўсимликларни минерал озиқлантириш, суспензия билан ишлов берилиши ғаллани муддатидан олдин пишиб зирабош бошоқлар ҳосил бўлишини олди олинади ва бошоқда дон тўлиқ бўлишини таъминлайди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates