Шу сабабли у уруғликка тўлаган пулини қайтариб олишда амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган.
Мурожаатчига кўра, у туман деҳқон бозори ҳудудида жойлашган уруғчилик савдо дўконидан “Фреско Ф1” навли карам уруғининг 80 қутисини 20 миллион 850 минг сўмга сотиб олган. Жорий йилнинг март ойи бошларида уруғлар ундирилиб, кўчатбоп бўлгач, деҳқонлар томонидан агротехник ҳаракатлар амалга оширилиб, дала майдонига кўчириб ўтқазилган ҳамда суғориш ва минерал ўғитлар бериш тадбирлари ўз вақтида бажарилган.
– Одатда бу каби тадбирлар ўз вақтида ва тўғри кетма-кетликда ўтказиб борилиши ҳосилдорликни таъминлаб берса-да, негадир ушбу ҳолатда карам кўчатлари ҳосилга кирмасдан қолаверган. Бунинг ортидан келиб чиққан тушунмовчиликлар натижасида А.Отажонов сотувчига мурожаат қилиб, уруғликнинг сифатсиз чиққани юзасидан ўз эътирозини билдирган, лекин масала ижобий ҳал этилмаган, – дейди Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси Дилобар Дадахонова. – Мутахассисларимиз фуқаро мурожаати асосида сотувчи билан учрашиб, амалдаги қонунчилик талаблари бўйича тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб борди. Натижада фуқарога карам уруғи учун тўлаган пули тўлиқ қайтариб олиб берилишига эришилди.