Шаҳарлар чегарасидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари учун солиқ юки енгиллаштирилади

    Молия 30 август 2024 473

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 августдаги «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-304-сонли қарори қабул қилинди.

    Ҳужжатнинг мақсади — солиқ қонунчилиги талабларини соддалаштириш ва қишлоқ хўжалигида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш орқали тадбиркорлик субъектларига солиқ юкини камайтириш, шунингдек мамлакат минтақалари ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни қисқартириш, туманлар ва шаҳарларни янада ривожлантиришдан иборат. Бунда қуйидагилар назарда тутилган:

    - шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг маъмурий чегараларида жойлашган қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғини икки баравар миқдорда ҳисоблаш тартибини бекор қилиш;

    - шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг маъмурий чегараларида жойлашган қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғини амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаш тартибини жорий этиш, деб хабар беради «Norma» портали.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates