Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушланди

    Хавфсизлик 13 июн 2025 937

    Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда коррупсиявий ҳолатларни аниқлаш ва уларга чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари маҳаллий фермер хўжалик раҳбарининг ишончига кириб, унинг жорий йилги 300 кг пилла топшириш режасини ёпиб бериш эвазига жами 21 млн. сўм пора талаб қилиб, шундан 7 млн. сўмини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates