Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси маълум қилди.
Хабарда айтилишича, С13 тоифасидаги баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз 100 м масофага чалқанча сузиш дастурида 58.97 сонияда марра чизиғига етиб бориб, барча рақибларидан устун келди ва терма жамоа ҳисобига иккинчи медални тақдим этди.
Кумуш медали нидерландиялик Томас ван Ваанрой (59.35 сония) га, бронза эса украиналик Олексей Вирченко (59.45 сония) га насиб қилди.
Таъкидлаш жоиз, Болотов бу орқали Жаҳон чемпионати олтин медалига эга чиққан илк ўзбекистонлик эркак сузувчига айланди.
Аҳамиятли жиҳати, Ўзбекистон терма жамоасининг мазкур чемпионатдаги биринчи медали — бронзани ҳам Егорнинг ўзи 100 метр масофага эркин усулда сузиш баҳсларида қўлга киритганди.








