Деменциянинг олдини оладиган оқсил аниқланди

    Сан-Францискодаги Калифорния университети (UCSF) олимлари кекса маймунларда мия фаолиятини яхшилаш йўлини топишди. Klotho деб аталадиган оқсилнинг бир марталик инъекцияси фойдали таъсир кўрсатди.

    Олдинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, klothoни қўллаш сичқонларнинг когнитив фаолиятини яхшилайди. Янги тадқиқот доирасида олимлар 18 та макака маймуни устида тажриба ўтказишди. Бу приматлар одамларга ўхшаб кетади ва кўпинча кексаликда ақлий заифликдан азият чекади. Тажрибалар учун 22 ёшли макакалар танланди – бу одамларда 65 ёшга тўғри келади.

    Приматларнинг бир гуруҳига klotho инъекцияси юборилди. Натижада улар ширинликлар жойлашувини эслашни талаб қиладиган тестларда яхши натижаларга эришишди.

    Klotho оқсили инсон организмида табиий равишда ишлаб чиқарилади. Аммо ёш ўтгани сари унинг даражаси беш баравар камайиши мумкин. Олимлар klotho миқдорини инъекция йўли билан тўлдириш қариган одамларнинг когнитив қобилиятига ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлашди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates