Демократик жараёнларни такомиллаштиришда замонавий ёндашувлар ва халқаро тажриба

    Халқаро эксперт: “Ўзбекистон конституциясига киритилган ўзгаришлар давлатнинг халқаро майдондаги мавқеини янада юксалтирмоқда”

    Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан “Демократик жараёнларни янада такомиллаштириш: замонавий ёндашувлар ва халқаро тажриба” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди.Тадбирда мамлакатимизда олиб борилаётган конституциявий ислоҳотлар, халқ ҳокимиятини мустаҳкамлаш, янги сайлов тизими ва сиёсий рақобатни ривожлантириш, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, оммавий ахборот воситалари эркинлигини таъминлаш борасида эришилган натижалар таҳлил қилинди.

    Тадбирда Марказий сайлов комиссияси, Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари ва сиёсий партиялар вакиллари, Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси, “Юксалиш” ҳаракати, “Тараққиёт стратегияси” маркази, ННТ ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    — Бугун мамлакатимизда кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаётганини кўплаб чет эллик экспертлар эътироф этмоқда, — дейди Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази директори вазифасини бажарувчиси Азамат Пардаев. — Бугунги давра суҳбатимизда ҳам мамлакатимизда демократик жараёнларни бориши, конституцион ислоҳотларнинг натижаларини муҳокама қилдик. Шунингдек, сайлов жараёнларида сиёсий партиялар, нодавлат ташкилотларнинг ўрни, халқаро тажрибада бундай жараёнлар қай тарзда амалга оширилади, шулар хусусида хорижий экспертлар билан фикр алмашдик.

    Тадбирда Буюк Британия, Канада, Озарбайжон, Миср, Покистон, Россия каби давлатлардан халқаро даражадаги экспертлар, таниқли мутахассислар ўз маърузалари билан қатнашди.

    — Ўзбекистон конституциясига киритилган ўзгаришлар давлатнинг халқаро майдондаги мавқеини янада юксалтирмоқда, — дейди Бирмингем Университети(Буюк Британия) профессори Крис Торнхилл. — Бизни эътиборимизни тортгани Ўзбекистон ривожланиш йўлидан ўз миллийлигини сақлаган ҳолда боряпти. Бу камдан кам кузатиладиган ҳолат. Бу жиҳат давлат қадриятларни устун қўйишини кўрсатади. Ўзбекистон қонунчилигида ҳам миллийлик элементлари ҳам халқаро стандартларга хос жиҳатларни кўриш мумкин.

    Таъкидланганидек, сўнгги 7-8 йил давомида мамлакатимизда чуқур демократик ислоҳотлар ортга қайтмас одимлар билан илдамламоқда. Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари устувор бўлган Янги Ўзбекистонни бунёд этишдаги инсонпарварлик сиёсати, ижтимоий давлатчиликка асосланган конституциявий ислоҳотлар, гендер тенглик, аёллар ва болалар ҳуқуқлари кафолатини таъминлаш, давлат бошқарувида хотин-қизлар иштирокини кенгайтириш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ҳаракатлар ва уларнинг натижалари алоҳида эътироф этиладиган жиҳат.

    Қизғин мулоҳазаларга бой ўтган анжуман нафақат фикр алмашиш, балки юртимизда демократик жараёнларни янада жадаллаштириш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиш учун ҳам муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates