Бу ҳақда спортчининг ўзи "Ҳумо Арена" мезбонлик қилган Девис кубоги доирасидаги Ўзбекистон - Польша учрашувидан сўнг маълум қилди.
Жараён ўзига хос тадбирга уланиб кетди. Унда Денис Истомин ёш теннисчимиз Амир Милушевга қарши кўргазмали хайрлашув учрашувини ўтказди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон теннис федерацияси раиси Алишер Мирсоатов ва федерация Бош котиби Ирода Тўлаганова кортга чиқиб келишди.
Тадбирда Вазир Адҳам Икрамов сўз олиб, Денис Истоминнинг ўзбек спортида тутган ўрни, унинг ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Шундан сўнг Денис анъаналаримизга хос тарзда кузатиб қўйилди. Ўз навбатида, Истомин бундай эътибордан мамнун эканлигини таъкидлади. Шу тариқа, спортчимиз катта теннисдаги фаолиятига якун ясади.
Эслатиб ўтамиз, Денис фаолияти давомида Лондон-2012, Рио-2016 ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган. 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида олтин, шунингдек, Гуанжоу-2010 да 2 та кумуш ҳамда Инчеон-2014 да 1 та бронза медалига ҳам сазовор бўлган.
2012 йил ATP тасниф жадвалида 33-ўрингача кўтарилган. Мазкур ташкилот байроғи остида ўтган турнирларда 2 бор (2015, 2017 йиллар) бош совринни қўлга киритган. Ушбу натижалари эвазига “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган.