Испаниялик теннисчи Карлос Алкарас Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТP) рейтингида яна биринчи ўринни эгаллаб турибди. Рейтингнинг янгиланган версияси ташкилот сайтида 25 июнь, якшанба куни эълон қилинди.
Испаниялик теннисчи ўша куни Лондондаги турнирда ғолиб чиқди ва мавсумдаги бешинчи чемпионликни қўлга киритди. У бу кўрсаткич бўйича россиялик теннисчи Даниил Медведевга етиб олди. АТP рейтингида у серб Новак Жоковични ортда қолдирди ва шу тариқа Алкарас яна дунёнинг биринчи ракеткаси сифатида тан олинди, деб хабар беради iz.ru.