Аввалги рекорд швейцариялик Рожер Федерерга тегишли бўлиб, у бундай мусобақаларда 369 та учрашувда ғалаба қозонган.
Чорак финалда сербиялик теннисчи норвегиялик Каспер Рууд ва америкалик Тейлор Фриц ўртасидаги ўйин ғолиби билан ўйнайди.
Новак Жокович 37 ёшда бўлиб, 98 та АТP турнирларида ғалаба қозонган, 24 маротаба “Катта дубулға” турнирлари ғолибига айланган, бу дунё бўйича эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларидаги рекорд натижадир. Спортчи Олимпиаданинг бронза медали совриндори (2008) ва Девис кубоги совриндори (2010).
Roland Garros тўртта “Катта Дубулға” турнирларидан биридир. Мусобақалар грунт кортларида ўтказилади. Турнир 9 июнь куни якунланади, унинг мукофот жамғармаси 53,47 миллион евродан ортиқ, деб хабар беради report.az.