Рафаэль Надаль фаолиятини якунлаганини эълон қилди

    “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг 22 карра чемпиони, жаҳоннинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси, испаниялик Рафаэль Надаль Девис кубоги финалидан сўнг профессионал фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

    “Мен сизга профессионал теннисдаги фаолиятини якунлаётганимни маълум қилиш учун келдим. Ҳақиқат шундаки, бу бир неча йил, айниқса охирги икки йил қийин бўлди. Бор имкониятим билан ўйнай олдим, деб ўйламайман. Бу қарорни қабул қилиш, албатта, қийин ва мендан кўп вақт талаб қилди.

    Аммо бу ҳаётда ҳамма нарсанинг бошланиши ва охири бор ва мен ўйлайманки, энди узоқ ва мен тасаввур қилганимдан ҳам муваффақиятлироқ бўлган фаолиятимни тугатиш вақти келди.

    Лекин охирги турнирим Дэвис Кубоги финали бўлгани ва ўз ватаним шарафини ҳимоя қилганимдан жуда хурсандман. Ўйлайманки, бу айланани тўлиқ босиб ўтишга ўхшайди, чунки профессионал теннисчи сифатида менинг биринчи катта турнирларимдан бири 2004 йилда Севилядаги финал бўлган”, деди Надал ижтимоий тармоқда.

    Дэвис Кубоги-2024 финал босқичи 19 – 24 ноябрь кунлари Малага шаҳрида (Испания) бўлиб ўтади, деб хабар беради sports.kz.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates