Бу ҳақда Mirror хабар бермоқда.
Пайшанба куни кечқурун Денвер халқаро аэропортида American Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт ҳаракатланаётганда унда тутун ҳосил бўлиб, кейин ёнғин юз берган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган кадрларда йўловчилар шошиб самолётни тарк этгани, баъзилари эса унинг қанотига чиқиб борганини кўриш мумкин. Айрим гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнғинга реактив ёнилғининг ёниши сабаб бўлган.
Аэропорт раҳбарияти ёнғинни ўчиришга ўт ўчирувчилар жалб қилингани, йўловчилар эса пуфланувчи траплар ёрдамида эвакуация қилинганини маълум қилди. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ, деб хабар беради report.az.