Мурожаатда улар ҳозирги кунда ўқувчиларнинг ушбу даргоҳда таълим олиши учун етарлича шароит мавжуд эмаслигини, таълим муассасаси таъмирталиб аҳволга келиб қолганини, қишнинг қаҳратонли кунлари ва ёзнинг жазирама иссиқларида болалар қийналаётганини билдирган эди. Депутат З.Абдираимов ёшларни замонавий таълим муассасаларида таълим олиши, пировардида, одамлар ҳаётдан рози бўлиши учун ушбу муаммо ечимига жиддий киришди. Тегишли идора вакиллари билан ўтказилган мулоқотлар, сайъ-ҳаракатлар туфайли муаммо ҳал этилди.
“Депутатимизни доимо сайловчилар орасида кўрамиз. У киши ҳар гал мурожаатларимизга эътибор билан қарайди. Айниқса, кўп йиллардан буён бизни ўйлантириб келаётган муаммоларни ташаббус билан чиқиб, тегишли ташкилотлар кўмагида ҳал этди. Фикрларимизни инобатга олиб, муаммонинг ечимида ўз ёрдамини аямаган депутатимизга миннатдорчилик билдирамиз”, - дейди 7-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари.
Албатта, бугун халқ билан мулоқотни йўлга қўйишда рақамлар кетидан қувиш, ҳисобот учун ишлаш эмас, балки чин юракдан одамларнинг дардига қулоқ тутиб, уларни ўйлантираётган масалаларга ечим топиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда фаол иштирок этиш лозим. Зеро, депутатнинг халқ манфаатларини кўзлаб фаолият олиб бориши бугуннинг кун талабидир, дейилади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати хабарида.









