Диний идорада “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими очилди!

    Мамлакатимизда 9 август 2021 6097

    Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими очилди.

    Ушбу бўлим Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари, илмий мактаблар, тадқиқот марказлари, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида фаолият юритаётган “Қуръони карим ва тажвид” курсларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, бошқариш ва ривожлантириш каби ишлар билан шуғулланади.

    Шунингдек, “Қуръони карим ва тажвид” курслари устозларини тайёрлаш, мавжудларини суҳбатдан ўтказиш, уларнинг маҳоратларини тизимли ошириб бориш ва Қуръон таълимини ўргатишдаги энг илғор услубларни қўллашда амалий кўмак беради, дея хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.

    Мазкур янги ташкил этилган “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими мудири вазифасига Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, қироат илми устози, мударрис, серғайрат олим Aлижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли Ҳайдаров тайинланди.

    Эслатиб ўтамиз, Президентимиз “Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак, бу – муваффақият бўлади. Элимизга нур келади!”, деган эдилар.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates