Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Қ.” МФЙ ҳудудида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Қ.Х. фуқаро З.А.га жами 4 000 АҚШ долларини 45,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.