Долзарб 90 кун бу вақтинчалик тадбирлар мажмуаси эмас

    “Долзарб 90 кун” ташаббуси мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида янги босқични бошлаб берди.

    Бинобарин, ушбу лойиҳа бир қарашда вақтинчалик тадбирлар мажмуасига ўхшаб кўринса-да, моҳиятан у халқ билан ишлаш, ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқариш, таълим тизими ва давлат ташкилотлари фаолиятида “натижа” ҳамда “самара” тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган кенг қамровли миллий ислоҳотлар майдонидир.

    Андижон давлат чет тиллари институтида ҳам “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ти­зимли ва мақсадли ишлар олиб борилмоқда. Лойиҳа асосий эътиборни ёзги таътил даври­да ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, чет тиллари ва замонавий касбларга йўналтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва энг муҳими, уларни жамият­нинг фаол аъзоларига айлантиришга қаратди.

    Бугунги кунда ёшлар билан ишлаш маса­ласи глобал даражадаги муҳокама марказида турибди. Зеро, ҳар бир давлат ўз тараққиёти ва хавфсизлигида айнан маънавий баркамол, касб ва тил эгаси бўлган ёш авлодга таянади. “Дол­зарб 90 кун” лойиҳаси шуни амалда исботла­ётган йирик ташаббусдир. Унинг долзарблиги, биринчи навбатда, ҳар бир олий таълим муас­сасасига аниқ вазифа қўйилгани ва улар ижро­си бўйича мониторинг ҳамда баҳолаш тизими жорий этилганида намоён бўлади.

    Бу нафақат ташкилотлар фаолиятига жавобгарликни кучайтирди, балки ёшлар билан ишлашда муайян ёндашувлар шакл­ланишига ҳам замин яратди. Институти­мизда лойиҳани самарали ташкил этиш ва натижадорликка эришиш мақсадида ишлар тизимли асосда йўлга қўйилди. Унинг ўзига хослигини чуқур англаган ҳолда, институт раҳбарияти ва жамоаси томонидан бир қатор муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қара­тилди. Амалга оширилган ҳар бир ташаббус, аввало, ёшларнинг реал эҳтиёжлари, қизиқишлари ва замон талаблари асосида шакллантирилди. Тил курслари, IT сабоқла­ри, спорт мусобақалари, маданий-маърифий кечалар — буларнинг ҳар бири шунчаки сон эмас, балки мазмунга эга бўлган фаолият си­фатида кўзда тутилган.

    Тадбирлар ташкил этилар экан, фақат институт талабалари эмас, балки вилоятнинг ту­ман ва шаҳарларидаги ёшларга ҳам эшиклар очилди. Бу эса лойиҳа орқали ёшларда жами­ятга дахлдорлик ҳиссини кучайтириб, уни­верситет деворларидан ташқарига чиқадиган ижтимоий таъсир доирасини кенгайтирди.

    Инглиз, рус, корейс, немис, хитой тил­лари бўйича бепул ўқув курслари ташкил қилиниб, уларда ҳозирга қадар 287 нафар ёш қатнашмоқда. Бундан ташқари, IT ва рақамли саводхонлик курслари доирасида 63 нафар иштирокчи рақамли технология­лардан фойдаланиш бўйича амалий билимга эга бўлди. Ушбу курслар талаб юқорилиги сабабли кенгайтирилди.

    Мини футбол, сузиш, кураш, волейбол, стол тенниси, шахмат ва бошқа спорт турла­рида 90 га яқин ёш фаол иштирок этмоқда. 8 та спорт мусобақаси ўтказилиб, 294 нафар ёш қамраб олинди. Йил якунигача 14 та му­собақа, 600 дан ортиқ иштирокчи олиниши режалаштирилган.

    Шунингдек, институтда “Шеърият кеча­си”, “Бадиий асар таҳлили”, “Фильм таҳли­ли” каби маданий-маърифий лойиҳаларга 1200 дан ортиқ ёшлар жалб этилди.

    Андижон вилоятининг тарихий маскан­ларига 7 та зиёрат ташкиллаштирилиб, 250 нафар ёш иштирок этди. Мавжуд режа асосида яна 8 та зиёрат, 300 дан ортиқ ёш қамраб олиниши кўзда тутилган.

    Хонобод шаҳрида жойлашган “Туризм ўқув лабораторияси” негизида 80 нафар энг намунали талаба учун ёзги оромгоҳ таш­кил қилинди. Бу ерда ОТМ менторларининг замонавий тренинглари, ўзини англаш ва шахсий ривожланишга қаратилган машғу­лотлар ўтказилди. Лойиҳа доирасида таш­кил этилган Cаll-маркази орқали институтга 500 га яқин ёш мурожаат йўллаб, курсларга ёзилди. Мурожаатларнинг кўплиги сабабли қўшимча гуруҳлар очилди.

    Тадбирлар давомида фақат сон жиҳат­дан эмас, балки сифат жиҳатдан ҳам мо­ниторинг олиб борилди. Ҳар бир йўналиш бўйича иштирокчилар кўрсаткичлари, та­лаб ва фикрлар ўрганилди. Шу асосда янги гуруҳлар очилди, талаб юқори йўналишлар кенгайтирилди. Бундай ёндашув ишлар ти­зимлилиги ва натижадорлигини таъминлади.

    Талабаларни маънавий ва руҳий жиҳатдан ҳам қўллаб-қувватлашга тажрибали устозлар, психологлар ва мураббийлар жалб қилинди. Ёзги оромгоҳда айнан шахсий ривожланиш, ўзини англаш, ҳаётий мақсадларни белгилаш каби мавзулар асосида тренинглар ўтказилди.

    Барча тадбирларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган, оилавий шароити оғир ёшлар алоҳида эътиборга олинган. Улар учун махсус йўриқ­чилар бириктирилиб, фаол иштирокчилари­га шароитлар яратилди. Бу орқали “ҳеч ким ортда қолмасин” тамойилига амал қилинди.

    “Долзарб 90 кун” лойиҳаси ёшларнинг ёзги таътил даврида ижтимоий беқарорлик, бекорчилик, ёт ғоялар таъсирига тушиш каби хавфлардан узоқда бўлишини таъмин­лади. Ҳар бир ёшнинг мақсадли бандли­ги орқали жиноятчиликнинг олди олинди, ижтимоий фаоллик ортди, руҳий саломатлик мустаҳкамланди.

    Институтда бепул ташкил этилган чет тиллари ва IT курслари ёшларнинг ўз устида ишлаш маданиятини кучайтирди. Ҳар бир иштирокчи лойиҳани ўз ҳаётига янги имко­ният сифатида қабул қилди.

    Лойиҳа якунига қадар 500 дан ортиқ ёш икки чет тилини бошланғич ёки ўрта дара­жада эгаллайди, 100 нафардан ортиғи IT му­тахассислигига асосий қадамни қўяди.

    Маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, бадиий асар таҳлиллари ва “Шеърият кечалари” орқали ёшлар жамият ҳаётига фаол қўшила бошлади. Уларда ижти­моий масъулият, ўз фикрини очиқ баён этиш, мустақил фикрлаш, Ватанга дахлдорлик ҳис­си шаклланмоқда.

    Лойиҳанинг энг муҳим натижаларидан бири шундаки, институт жамоаси Президент ташаббусини қоғозда эмас, амалда ҳаётга татбиқ этди. Бу орқали талаба ёшлар давлат сиёсатига бефарқ эмаслигини ҳис этмоқда.

    “Долзарб 90 кун” Андижон давлат чет тил­лари институтида қисқа муддатда ҳам муҳим ўзгаришларни юзага келтира олди. У оддий “ёзги машғулотлар режасидан” тубдан фарқ қилади: бу лойиҳа ёшлар ҳаётига мазмун, инти­лиш ва мақсад олиб кирди. Лойиҳа фақат ёзги мавсум тадбири эмас, бу — ёшлар салоҳиятини уйғотувчи, уларни жамиятга интеграциялов­чи ижтимоий механизмдир. Бу орқали институтимиз ёшлар учун имкониятлар эшигини очди. Уларни касб, тил, маънавият ва спорт билан боғлади. Таълим ва тарбия уйғунлигини таъминлади. Жамоа масъулиятини оширди.

    Президентимиз таъкидлаганидек, олий таълим муассасаси нафақат билим берув­чи марказ, балки жамиятга фойдали шахс етиштирувчи тарбия ўчоғи бўлиши керак. Биз айнан шу йўлдан боряпмиз.

    Дилшодбек РУСТАМОВ,

    Андижон давлат чет тиллари институти ректори

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates