Дональд Трамп коронавирусга чалинди

    Воқеа-ҳодисалар 2 октябр 2020 1020

    АҚШ Президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания коронавирусга чалинган. Бу ҳақда Америка Президенти Twitterда хабар берган.

    «Бугун кечаси биринчи хоним ва менда COVID-19 бўйича ўтказилган тестда мусбат натижасида аниқланди. Биз зудлик билан карантин режимига ўтамиз ва тикланиб оламиз. Биз касалликни бирга енгамиз!» — деб ёзган Дональд Трамп.

    АҚШ Президентининг даволовчи шифокори Шон Конли хабарига кўра, «Президент даволаниш жараёнида ўз вазифаларини танаффуссиз давом эттиряпти».

    Аввал жаноб Трамп рафиқаси билан биргаликда тест топширгани ҳақида маълум қилганди. Унинг натижаси чиққунга қадар Президент оиласи карантинга кетган. COVID-19 билан, шунингдек Президент маслаҳатчиси Хоуп Хикс ҳам касалланган. Bloomberg тарқатган хабарга кўра, Хикс хоним давлат раҳбарини Демократик партиядан президентликка номзод Джо Байден билан мунозараларга, шунингдек Миннесотадаги сайловчилар билан учрашувга кузатиб борган.

    Эслатиб ўтамиз, Президент сайлови 3 ноябрга белгиланган.

    АҚШда пандемия бошлангандан бери 7,3 миллионта COVID-19 га чалиниш ҳолати аниқланган. 208 минг киши нобуд бўлган. Қўшма штатлари инфекция юқтириш бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates