Пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F12 классида ядро улоқтириш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз Сафия Бурханова 13.87 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди. Эркаклар ўртасида Т13 классида 100 метр масофага югуриш баҳсларида ҳамюртимиз Дониёр Аҳмедов 11.35 сония натижа билан маррага 3-бўлиб етиб келди ва бронза медалга сазовор бўлди.
Пара-таэквондо баҳсларида аёллар ўртасида -48 кг вазн тоифасида финалгача етиб борган ҳамюртимиз Зиёда Исоқова кумуш медалга сазовор бўлди, эркаклар ўртасида -58 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Санжар Мухторов бронза медалга эга чиқди.
Шу билан бирга, Пара-дзюдо беллашувларида ҳам дастлабки медаллар жамланмаси ўйналди. Аёллар ўртасида Ж2 классида -48 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Лобар Ҳуррамова якунда бронза медалини делегациямиз фойдасига ҳал қилди. Эркаклар ўртасида J2 классида -60 кг вазн тоифасида икки ҳамюртимиз ўзаро баҳс олиб борди. Якунда эса Кемран Нуриллоев олтин, Шерзод Намозов эса кумуш медалга сазовор бўлди.