Хусусан, ташрифнинг биринчи куни қўшни давлат ҳарбий ансамбли Бухорода бўлиб, Лаби-ҳовуз мажмуасида концерт дастурини намойиш этди.
«Дўстлик концерти» номини олган томошалар давомида давомида ватанпарварликни тарғиб этувчи қозоқ ҳамда ўзбек миллий куй-қўшиқлари ижро этилди, рақс жамоалари композицион чиқишлар қилишди. Концерт томошаси шаҳар аҳолиси ва меҳмонларга, айниқса, хорижий давлатлардан келган сайёҳларга кўтаринки кайфият бахш этди.
Куни кеча эса Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ансамбли Самарқанд Боқий шаҳар туристик мажмуасида ўз чиқишлари билан барчага байрамона кайфият улашди.
Таъкидлаш керакки, қардош қозоқ халқининг ижодий жамоаси бугун, 29 август куни пойтахтимиздаги Toshkent City мажмуасида ўз концерт дастурларини намойиш этади. Юртдошларимизни ҳарбий-ватанпарварлик наволарига йўғирилган ушбу концертга таклиф қилиб қоламиз.