Минск шаҳрида «Тошкент яшнамоқда» фотокўргазмаси очилди

    Беларусь Миллий кутубхонасида таниқли белорус фотосуратчиси Александр Ченсовнинг «Тошкент яшнамоқда» номли кўргазмаси очилди.

    Фотокўргазма Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллигини кенг нишонлаш ва Тошкент шаҳри сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди.

    Унда Ўзбекистон пойтахти – Тошкент шаҳрининг бой маданий ва тарихий меросига оид, шунингдек, мамлакатимизнинг бошқа шаҳарлари акс этган ранг-баранг фотосуратлар намойиш этиляпти.

    Фотокўргазманинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан мамлакатимиз элчихонаси ходимлари Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаб, бундай тадбирлар икки томонлама муносабатлар ҳамда ўзаро ҳамжиҳатликни ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирдилар, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Кўргазма ноябрь ойининг ўрталарига қадар давом этади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates