NS-26 миссияси доирасида New Shepard ракетаси Техас ғарбидаги Ван-Хорн шаҳри яқинидаги Corn Ranch учириш майдонидан ҳавога кўтарилди.
Коинот чеккасига тижорий туризм миссиялари учун мўлжалланган қайта фойдаланиш мумкин бўлган New Shepard ракетаси бир босқичли 18 метрли ракета-ташувчи ва олти кишига мўлжалланган тушиш капсуласидан иборат. У фавқулодда қутқарув тизими ва парашютлар билан жиҳозланган.
Парвоз тахминан 11 дақиқа давом этади. 110 сония давом этадиган вертикал тезланишдан сўнг, тушиш модули ташувчидан ажралиб чиқади, у инерция бўйича тахминан 105 километргача, яъни Карман чизиғидан бироз юқорироқ баландликка кўтарилишни давом эттиради, деб хабар беради report.az.