Дўстона учрашув натижалари

    Энергетика 31 январ 2025 442

    Шу йилнинг 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида сув муносабатларининг барча йўналишларида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда таклифлар ишлаб чиқиш бўйича Қўшма ишчи гуруҳининг 12-йиғилиши бўлиб ўтди.

    Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев, Қозоғистон Республикаси Сув ресурслари ва ирригация вазири Н.Нуржигитов, «Сирдарё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси бошлиғи О.Холхўжаев, икки давлат сув хўжалиги мутахассислари иштирок этди.

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Абу-Даби Барқарор ривожланиш ҳафталиги” саммитидаги нутқида Ўзбекистон сув тежовчи технологиялар минтақавий хабини ташкил қилишга тайёр эканлигини таъкидлаган эди.

    Йиғилишда Ўзбекистонда сув тежовчи технологияларнинг жорий этилиши бўйича тақдимот ўтказилди, томонлар бу борада тажриба алмашишни маслаҳатлашиб олдилар.

    Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан келишувларга эришилди. Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида сув муносабатларининг барча йўналишларида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда таклифлар ишлаб чиқиш бўйича Қўшма ишчи гуруҳининг йиғилиш баёни имзоланди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates