Қайд этилишича, жўмракдан фойдаланиб 12 комплект идиш-товоқ ювилганда 80-90 литр сув сарфланади. Идиш-товоқ ювиш машинасидан фойдаланганда эса атиги 9-10 литр сув керак бўлади.
3 дақиқа мобайнида тиш ювилганда жўмракдан 20-30 литр сув оқиб кетади. Агар стаканга сув олиб тиш ювсангиз, 200 мл. грамм сув талаб этилади. Яъни 20 литрдан ортиқ сув тежаб қолинади.
Автомобиль ювганда ҳам тежамкор усулдан фойдаланган маъқул. Масалан, автомобиль шланг орқали ювилганда 200 литргача сув сарфланади. Идишга сув олиб ювилганда эса 20 литр атрофида сув талаб қилинади. Яъни 180 литр сув тежалади.
Ушбу оддий тавсияларга амал қилиш орқали сиз сув сарфини сезиларли даражада камайтиришингиз мумкин, — дейилади хабарда.