Туркия метрополидаги сув омборлари нормаси 868,7 миллион куб метр сувни ташкил қилади. Аввалроқ "Milliyet" газетаси Истанбулдаги омборхоналарда 1 ойдан кўпроқ кунга етадиган сув қолгани ҳақида хабар берган эди. Экспертларнинг фикрича вазият хавотирли.
Шаҳар мери Экрем Имомоғлу аҳолини сувни тежаб фойдаланишга чақирди. Маълумотларга кўра Истанбул аҳолиси кунига 3 миллион куб метрдан ортиқ сув истеъмол қилади.
Сентябрь ойи охирида Истанбулдаги сув захиралари 22,99 фоизга камайгани хабар қилинганди. Бу 2014 йилдан бери энг паст кўрсаткичдир. Август ойида шаҳар расмийлари аҳолини машиналарини ювмасликга ва маиший эҳтиёжлар учун камроқ сув ишлатишга чақирган. Августнинг 20-кунидан бошлаб боғ ва майсазорларни суғориш учун сув бериш вақтинчаликка тўхтатилган.